Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг Ноябрь ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар молиялаштирилмоқда.
✅ Шунингдек, банк пластик картаси орқали Пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди ҳамда нақд пул шаклда олаётганларга Халқ банки АТ нинг сайёр кассалари орқали тўловлар жорий йилнинг 3 ноябрь кунидан бошлаб тарқатилиши таъминланади.
(Кам таъминланган оиларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам бундан мустасно)
🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати






