Маълумки инсоният ҳаёти давомида турли зиддият ва қарама қаршиликларни бошдан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечириши, мамлакат ободлиги албатта, ўша мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликка боғлиқлиги аён бўлади.

Бугунги кунда ватан сарҳадларини ҳушёрлик билан ҳимоя қилаётган йигитлар ушбу юрт муқаддас эканлиги, мустабид тузум даврида қатағон қилинган, қатл этилган юзлаб юртдошларимиз, ватанимизнинг фидойи фарзандларини эсдан чиқармасликлари лозим.

Бу гўзал юрт мусаффо осмон, бу тинчлик хотиржамлик аждодларимизнинг ватан учун қилган хизматларини бугунги кунда биз ва биздан кейинги ёшлар эсда тутишлари даркор.Бугунги кунда ватанимиз сарҳадларини ёш, навқирон иймонли, ақлли ва билимли, ушбу гўзал юртнинг севадиган, ота-онасини ёру-дўстларини маҳалла-кўйини яхши кўрадиган, ҳар томонлама чиниққан фарзандлар ҳимоя қилар экан, албатта бу мамлакат мустаҳкамдир.

Халқимизда қўшнинг тинч, сен тинч деган мақол бор, халқимизнинг орзу ва мақсади битта. Жаҳондаги барча мамлакатлар, элларда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурсин одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечирсин.

Азизлар улуғ неъмат мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилишга, огоҳлик ва сергакликни йуқотишга мутлақо ҳаққимиз йўқ. Уни асраб авайлаш, ҳимоя қилиш муайян соҳа ходимларининг вазифаси деган қаттиқ янглишади. Бу йўлда барчамиз янада жипс бўлиб ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак. Ўз уйингни ўзинг асра деган гапда ҳикмат кўп, унинг маъноси кенг, зеро тинчлик учун доимо курашиш керак. Уни ҳеч ким яратиб бермайди.

Обиджон Шотураев,Давлат хавфсизлик хизмати чегарақўшинлари ҳарбий хизматчиси