Янгиликлар
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган 7 сессиясида қабул қилинган.
Мамлакатимизнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол бўлган давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 31-йиллигини кенг нишонланмоқда.
Давлатимиз байроғи бошқа рамзлар билан бирга халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Байроғимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз рухан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.
Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазавордир.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу-яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.
Бобомиз Амир Темур давлати байроғи ҳам мовий рангда бўлган.
Байроқдаги оқ ранг - муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг - поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг - табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимизни рамзи ҳам. Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йил номамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимимз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатига интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.
Бугун миллий байроғимиз давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналариммиз пештоқида ҳилрираб турибди. Турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашётган халқаро миқёсидаги сиёсий маданий-маърифий тадбирларда, олимпиада уйинларидан тортиб бошқа нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс этирмоқда. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилиб мадҳиямиз янграган лаҳзаларда ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиздан ғурурланамиз.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳайётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.
Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар нарсадан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши мақсадга мувофиқдир.
Вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъати судьяси Тўхтамурод Ражабов
Фуқаролик ишлари бўйича
Янгиқўрғон туманлараро суди судьяси: Р.М.Бойқораев
Косонсой туман ҳокимлиги мажлислар залида Вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоҳоджаев тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туманда "хонадонбай" муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилиши таъкидланди.
Д.Якубова томонидан ишчи гуруҳ аъзоларига ҳамда туман масъул ходимларига керакли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Президентининг тегишли фармони билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Жорий йил декабрь ойи бошида Тошкент шаҳрида талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада бўлиб ўтади.
Интеллектуал олимпиадага таълим йўналишидан қатъи назар, республикадаги барча ОТМ (давлат, нодавлат ОТМлар, уларнинг филиаллари, хорижий ОТМлар ва уларнинг филиалларида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган) талабалари жалб этилади.
✅️ Олимпиада иштирокчилари қуйидаги 6 турдаги ўйинда беллашади:
1) "Заковат" ўйинининг спортча версияси;2) Брейн-ринг;3) Шахсий ўйин;4) Эрудит-квартет;5) Шахмат;6) Шашка.
Олимпиадада ҳар бир ОТМдан 12 нафар иштирокчи (7 нафари - "Заковат", брейн-ринг, шахсий ўйин, эрудит-квартет учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шахмат учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шашка учун; 1 нафар ОТМ мураббийи) қатнашади.
1 декабрга қадар ҳар бир ОТМ белгиланган тартибда ташкилотчиларга ариза йўллаши лозим бўлади.
22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси (https://president.uz/uz/lists/view/5727) билан танишди.
Кўргазмадан Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейларидан келтирилган тўқимачилик буюмлари, либос ва пойабзаллар, бош кийим тўпламлари, шунингдек, Туркистон авангарди йўналишига мансуб 24 та мўйқалам асари ўрин олган.
Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи давомида Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат тасдиқланди.
Умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки кунлик расмий ташрифи якунланиб, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.








