Жорий йил декабрь ойи бошида Тошкент шаҳрида талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада бўлиб ўтади.
Интеллектуал олимпиадага таълим йўналишидан қатъи назар, республикадаги барча ОТМ (давлат, нодавлат ОТМлар, уларнинг филиаллари, хорижий ОТМлар ва уларнинг филиалларида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган) талабалари жалб этилади.
✅️ Олимпиада иштирокчилари қуйидаги 6 турдаги ўйинда беллашади:
1) "Заковат" ўйинининг спортча версияси;2) Брейн-ринг;3) Шахсий ўйин;4) Эрудит-квартет;5) Шахмат;6) Шашка.
Олимпиадада ҳар бир ОТМдан 12 нафар иштирокчи (7 нафари - "Заковат", брейн-ринг, шахсий ўйин, эрудит-квартет учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шахмат учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шашка учун; 1 нафар ОТМ мураббийи) қатнашади.
1 декабрга қадар ҳар бир ОТМ белгиланган тартибда ташкилотчиларга ариза йўллаши лозим бўлади.






