Янгиликлар
Республика Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2022 йил 8 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Баҳром Баҳодирович Фозилов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У тайинловга қадар 2022 йил 27 январдан буён Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Уйчи тумани филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
2020 йил 23 ноябр куни имзоланган қонунга кўра, ҳар 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланганди.
Бугун ушбу сана иккинчи маротаба нишонланмоқда.
Мазкур сана билан касаба уюшмалари ташкилотларининг барча ходимларини касб байрами билан чин қалбдан табриклаймиз. Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда куч-қувват, сабр-тоқат ва янада қатъият тилаб қоламиз.
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида, хусусан, пахтачиликда ўзига хос тажриба мактаби яратган Чуст тумани пахтакорлар шарафли меҳнатларининг самараси ўлароқ, 13 минг 687 тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси етказиб бериб, шартномавий режани бажардилар.
Айни дамда туманнинг қай бир ҳудудига разм солманг, катта тўю тантанага гувоҳ бўласиз. Истагимиз, мана шу хурсандчилик бардавом бўлсин! Ҳар бир кунимиз хушхабарларга бой ўтсин!
Зафарингиз муборак бўлсин, пахтакорлар!
Мазкур нишон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган (https://uza.uz/posts/423587).
Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар мукофотланиши мумкин.
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Мазкур саммитда 5 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи мамлакат — Туркманистон ва Венгрия раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилинади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.






