Янгиликлар
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.
✅ Жумладан,▫️ - саноат маҳсулотлари 631,2 млрд.сўм (115,0 фоизга);▫️ - истеъмол моллари 563,7 млрд.сўм (115,8 фоизга);▫️ - пудрат ишлари 372,7 млрд.сўм (100,1 фоизга);▫️ - чакана савдо 645,9 млрд.сўм (113,7 фоизга);▫️ - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 928,3 млрд.сўм (104,0 фоизга);▫️ - жами хизматлар ҳажми 541,7 млрд.сўм (113,8 фоизга) бажарилди.
Косонсой туман адлия бўлими томонидан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўлаб-қуватлашга доир ишларни янада жадалаштириш чора-тадбирлари тўғтисида"ги 87-сонли Қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилганида 30 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари 10.03.2022 йилдан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-бандига (штатлар қисқарганлиги) асосан ишдан бўшатилган бўлсада, уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддаси 1-бандида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозимлиги кўрсатилган.
Туман адлия бўлими томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи номига тақдимнома киритиш йўли билан 30 нафар шахсларга 60 млн сўмга яқин ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Косонсой туман адлия бўлими
Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз уч йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни кенг нишонланди.
Косонсой туманидаги миллий маданият марказида Косонсой туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ташаббуси билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар она тилимизнинг буюклиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Тадбир давомида бетакрор она тилимиз ривожида алоҳида намуна кўрсатаётган бир қатор маънавият фидойилари туман ҳокимининг ташаккурнома ҳам эсдалик совғалари, шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам тадбирида халқимизнинг суюкли шоири Муҳаммад Юсуфнинг “Она тилим” шеъри асосида видеоролик, шунингдек, ёш ижодкор ўқувчилар томонидан ижро этилган она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига қарашли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринкилик бахш этди.
Бу ҳақда АОКАда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Исматулла Дўсмуродов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
🌳 Кўчат экиш ва парваришлаш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш, табиий иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий экспертлар гуруҳлари шакллантирилди.
🎋 «Долзарб 40 кунлик» учун кўчатчилик хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу мавсумда экиладиган кўчатлар захираси яратилди.
375 км автомобиль йўллари бўйларига 422 минг дона манзарали дарахт ва буталар ҳамда 5 млн дона терак қаламчаларини экишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
🔰 «Долзарб 40 кунлик» кузги кўчат экиш мавсуми жорий йил 1 декабргача давом этади.
Ўзбекистонда ЯИМ январь-сентябрь ойларида 5,8% га ўсди.
Умуман олганда, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилнинг дастлабки 9 ойида ташқи муаммолар кучайганига қарамай, ижобий динамикани сақлаб қолмоқда. Жаҳон товар бозорларида нарх ўзгарувчанлигининг кучайиши, логистика таъминот занжирларининг узилиши мамлакатда инфляциянинг тезлашишида намоён бўлмоқда.
(https://t.me/reviewuznews/5259+)Уч чорак якунларига кўра, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилди.
📈 Саноат ишлаб чиқариши — 5,3% га ошди 📈 Хизмат кўрсатиш соҳаси — 15,4% га ўсди📈 Қурилиш соҳасида ўсиш суръати — 6,3% га етди.









