Бу ҳақда АОКАда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Исматулла Дўсмуродов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

🌳 Кўчат экиш ва парваришлаш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш, табиий иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий экспертлар гуруҳлари шакллантирилди.

🎋 «Долзарб 40 кунлик» учун кўчатчилик хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу мавсумда экиладиган кўчатлар захираси яратилди.

375 км автомобиль йўллари бўйларига 422 минг дона манзарали дарахт ва буталар ҳамда 5 млн дона терак қаламчаларини экишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔰 «Долзарб 40 кунлик» кузги кўчат экиш мавсуми жорий йил 1 декабргача давом этади.