Косонсой туман адлия бўлими томонидан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўлаб-қуватлашга доир ишларни янада жадалаштириш чора-тадбирлари тўғтисида"ги 87-сонли Қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилганида 30 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари 10.03.2022 йилдан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-бандига (штатлар қисқарганлиги) асосан ишдан бўшатилган бўлсада, уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддаси 1-бандида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозимлиги кўрсатилган.

Туман адлия бўлими томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи номига тақдимнома киритиш йўли билан 30 нафар шахсларга 60 млн сўмга яқин ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Косонсой туман адлия бўлими