Янгиликлар
Косонсой туманида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларнинг спортга жалб қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида шахмат ва шашка бўйича танловнинг сектор босқичи ўтказилди.
Унда 4 та ёш 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида маҳалла босқичида ғолиб бўлган ёшлар сектор босқичида ўзаро беллашдилар.
Муросасиз кечган баҳсларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар мусобақанинг туман босқичига йўлланма олишди.
Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш тизими ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда (https://t.me/eduuz/10644).
Бунинг учун diplom.edu.uz ахборот тизими яратилган бўлиб, у қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
▫️битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;
▫️диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими — OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.
Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти даврида ҳал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида Косонсой туман статистика бўлимида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ҳафтасининг жума кунлари “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилган.
Косонсой туман статистика бўлими
Халқимизда “Устоз – отангдек улуғ”, деган нақл бор. Ҳақиқатдан ҳам, қўлимизга қалам олиб, ўқишни, ёзишни ўргатган, оқ-қорани, яхши ёмонни танитган, илм-маърифат ила қалбимизга зиё олиб кирган устозларимизни қанча мақтасак, эътироф этсак шунча кам. 1-октябр – “Устоз ва мураббийлар куни”. Бу улуғ кунда барча ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар ўз шарафли касбларини нишонлайдилар.
Бугун Косонсой туманидаги миллий маданият марказида устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Унда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, устоз ва мураббийларга Президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда устоз ва мураббийларни машаққатли касби йўлидаги фаолияти, изланишлари яна бир бор эътироф этиб, келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, тадбир давомида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси томонидан ҳам устозларга совғалар топширилди.
Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ёш шоира қизлар ижросидаги устозлар ҳақидаги шеърлар йиғилганларга хушкайфият улашди.
ўрабек Мирзамаҳмудов Бош вазир ўринбосари — энергетика вазири бўлди
29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига Жўрабек Мирзамаҳмудов номзодини маъқуллади.
Шу куннинг ўзида Президент фармони билан у мазкур лавозимга тасдиқланди.











