Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров ҳамда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари “Ўрикзор” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда 30 нафардар ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Бир неча соат давом этган қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев маълум қилди.

Экспертнинг айтишича, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон кўплаб муҳим ташаббусларни илгари сурган ва бугунга қадар уларнинг жами сони 54тани ташкил қилади.

–Ўзбекистон шу пайтга қадар уч марта ШҲТга раислик қилган – 2005-2006, 2009-2010 ва 2015-2016 йилларда.  Мана шу даврларда Ўзбекистон 54 та ташаббусни илгари сурди ва уларнинг асосий қисми амалиётга жорий этилди. Масалан, ШҲТ доирасида минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этиш мамлакатимизнинг таклифи ва бу тузилма Тошкент шаҳрида фаолият олиб бормоқда.

Яна бир муҳим ташаббус – ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш бўлган. Шундан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга аъзо бўлди, Эрон ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиш арафасида.

Айтиш керакки, Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолиги ташкилотга Жанубий Осиё эшикларини очган бўлса, Эроннинг қўшилиши Яқин шарқ эшикларини очади.

Ўзбекистоннинг 2017 йилдан кейинги ташаббуслари нафақат хавфсизлик, балки иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиляпти, – дея таъкидлади эксперт.

Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Дастлаб, сессияда кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланиб, кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, "Туманда кам таъминланган ижтимоий химояга мухтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг даромадга эга бўлганларини чиқариш тўғрисида"ги масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи, "Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раисининг 2022 йилнинг 6 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида"ги масала юзасидан Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Тўхтабоевнинг ахбороти, "Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг депутатлик сўровларининг бажарилиши тўғрисида"ги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Д.Валиеванинг ахбороти, "Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди раисининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ахбороти тўғрисида"ги масала юзасидан Жиноий ишлар бўйича туман суди раиси А.Нарзуллаев ҳисоботи, Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида"ги масала, "Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Косонсой туман инспекцияси бошлиғининг атроф мухитни мухофаза қилиш сохасида амалга оширилган ишлари юзасидан хисоботи тўғрисида"ги масала юзасидан Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Косонсой туман инспекцияси бошлиғи М.Турсунов ахбороти, "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 5 май куни “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишлаб, кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини” таъминлаш юзасидан Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг 2022 йил сентябр-декабр ойлари давомида соҳада амалга ошириладиган иш режаси тўғрисида"ги масала бўйича Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Меҳмонов ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда янги тараққиёт давридаги таьлим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонининг тумандаги ижроси хақида"ги масала бўйича 44-мактаб директорлигига номзодлар саралаш каби масалалар кўриб чиқилди.

 

Қизғин баҳс ва  муҳокамаларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир.

Бу борада жойларда аҳоли мурожаатлари манзилли тарзда ўрганилиб, ечимга келтирилмоқда.

Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун ҳам ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган ва ҳал этилиши зарур бўлган муаммоларни ўрганишди.

Хусусан, “Бомраҳа” маҳалласида бўлиб ўтган юзма юз мулоқотда 250 кВли трансформаторни янгилаш, янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш, 39-сонли умумтаълим мактаби биносини кенгайтириш, “Намуна” кўчасига давлат хусусий шерикчилиги асосида болалар боғчаси ташкил этиш, мавжуд ичимлик суви тармоғини ишга тушириш каби таклиф ва мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган таклиф ва мурожаатларни ечимга келтириш бўйича истиқболдаги режаларни тузиб олинди ва тегишли ташкилотларга зарурий топшириқлар берилди.