Янгиликлар
Президент фармонига (http://old.lex.uz/docs/5991928) асосан маҳаллий туристлар учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Cashback") тартиби жорий этилади.
❗️ Саёҳат харажатларини қайтариш ички саёҳатларни режалаштириш ва маблағларни қайтариш ҳамда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.
Статистика органларига (хар ойнинг якуни бўйича) тақдим этиладиган 12-молия шакли (ойлик) давлат статистика ҳисобот шаклини, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «эСтат 4.0» дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Косонсой туман статистика бўлими
Косонсой тумани марказидаги “Ёшлар хиёбони”да “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақилигининг 31 йиллиги кўтаринкилик билан нишонланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, сектор раҳбарлари, туман фаоллари, туман фуқаролари иштирок этган тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокчиларни байрам билан қутлар экан, кейинги олти йил давомида мамлакатимизда кенг миқёсидаги демократик ўзгаришлар амалга оширилгани, “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланиб улгурганини таъкидлаб, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб, Косонсойда ҳам қандай буюк ўзгаришлар амалга оширилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Ғайрат Усмонов, Гуласал Абдуллаева ҳамда туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Унда, жумладан, Косонсой тумани ҳокимлиги ижроия аппарати ходимлари ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Ўқув соати давомида дастлаб республикамиз ва хорижий давлатларда рўй берган муҳим сиёсий воқеалар ҳақида ахборот берилди.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусидаги маърузада яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига тайёргарликлар тўғрисида гапирилди.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти борасида батафсил тушунчалар берилди. Мазкур қонун давлат хизматчилари учун дастуриламал бўлиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, “Сиёсий маърифат соати”да ўтиб бораётган ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳамда қарорлар шарҳи тингловчилар эътиборига ҳавола қилинди.
“Бир чимдим маънавият" рукнидаги ҳаёт ҳақиқатлари ҳам эътибор билан тингланди.
Бугун, Косонсой тумани “Чорбоғ” маҳалласида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да чорбоғлик ёшлар иштирок этдилар.
Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан туман раҳбарига мурожаат қилдилар.
Учрашув сўнгида “Ёшлар дафтари” орқали субсидия асосида тикув машинаси сўраган 8 нафар қизларга сўнгги русумдаги тикув машиналари топширилди.
Тадбирда ёшлар сўнгги вақтларда ёшларга берилаётган эътибордан беҳад хурсанд эканликларини таъкидлаб, давлатимизга шундай имконият яратиб берилганлиги учун миннатдорчилик билдиришди.











