Унда, жумладан, Косонсой тумани ҳокимлиги ижроия аппарати ходимлари ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Ўқув соати давомида дастлаб республикамиз ва хорижий давлатларда рўй берган муҳим сиёсий воқеалар ҳақида ахборот берилди.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусидаги маърузада яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига тайёргарликлар тўғрисида гапирилди.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти борасида батафсил тушунчалар берилди. Мазкур қонун давлат хизматчилари учун дастуриламал бўлиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, “Сиёсий маърифат соати”да ўтиб бораётган ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳамда қарорлар шарҳи тингловчилар эътиборига ҳавола қилинди.
“Бир чимдим маънавият" рукнидаги ҳаёт ҳақиқатлари ҳам эътибор билан тингланди.






