Янгиликлар
Президентнинг тегишли фармонига (https://uza.uz/posts/397662) кўра, қуйидагилар тақдирланди:
🎖 «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан
▫️1) Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли▫️2) Вахидов Жаҳонгир Таирович▫️3) Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли▫️4) Синдаров Жавоҳир Санжарбекович▫️5) Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли
🎖 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
▫️1) Егин Владимир Николаевич▫️2) Соколов Иван
🎖 «Келажак бунёдкори» медали билан
▫️1) Бобомуродова Мафтуна Панжиевна▫️2) Маликова Маржона Абдимажид қизи▫️3) Омонова Умида Шуҳрат қизи▫️4) Ҳамдамова Афруза Акбаровна▫️5) Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи
Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарди. Косонсой тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида "Гулистон-1" маҳалласида ўтказилган фуқаролар сайёр қабули, уларнинг мурожаатлари тинглади.Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.Қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой туман бўлими томонидан «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тумандаги 59 та маҳаллада фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун ўқув-семинари ўтказилди.
Унда ёшлар етакачилари «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсумини юқори савияда ташкил этиш бўйича зарур билимларга эга бўлдилар.
Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:
🔰 2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
🔰 2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун — иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
🔰 2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун — олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
🔰 2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Ҳукумат қарори (428-сон, 04.08.2022 й.) билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
⏩ Жамғарма бошқарувининг олий органи Кенгаш бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.
🔰 Жамғарма фақат:
▫️Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;▫️тугатилиш босқичида бўлмаган;▫️банкротлик тартиби қўзғатилмаган;▫️мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.
❕Давлат молиявий назорат органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.











