Янгиликлар
Тошкент – Новосибирск йўналишидаги қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди.Новосибирск – Тошкент йўналишидаги қатновлар эса ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.Чипта нархи - 803 000 сўм.
Қардошлик ва қондошлик, оға-ини, опа-сингил. Ўзбек, тожик, қирғиз, рус, татар, молдован, қозоқ ва ҳоказо. Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Баҳамжиҳатликда, аҳил-иноқ бўлиб яшаётган турли миллат ва элат вакиллари.
30 июлдан 7 августгача халқлар дўстлиги ҳафталиги эълон қилиниб, унинг доирасида Косонсой туманидаги “Улуғ чинор” маданият ва истироҳат боғида тадбир бўлиб ўтди. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик улуғланган кечада туманда яшовчи ўзбек, тожик, қирғиз миллати вакиллари фаол қатнашишди. Унда турли миллат вакилларининг куй-қўшиқлари янгради. Ижро этилган рақсларда ҳам турли миллатларнинг удум ва анъаналари тараннум этилди.
Таъкидлаш жоиз, миллатлараро бағрикенглик азалий қадриятимиз бўлиб, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ўз ўгитларида халқлар дўстлиги туйғусини юксак даражада улуғлаб келишган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг 10 февралдаги ЎРҚ-672-сон Қонунига асосан 30 июль - Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган.
▫️Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатда 141 миллий маданий марказ мавжуд. Ушбу кун 2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган. Резалюцияда «халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни илҳомлантириши ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар яратиш имкониятини яратиши мумкин» деб таъкидланган.
✅ “Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир”
Косонсой туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Косонсой туман прокурори Қодирхон Асқаров раислигида ўтказилган йиғилишда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида туманда содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, уларни келтириб чиқарган сабаблар, олдини олиш ва қарши курашиш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда барча мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирок этдилар. Ўтказилган йиғилишда масъуллар ўз олдиларига мақсадлар қўйиб, эътиборни аҳоли билан ишлашнинг янги механизмига қаратиш кераклиги борасида вазифаларни белгилаб олдилар.
Тадбир якунида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида ижобий кўрсаткичларга эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳудудлар профилактика инспекторлари миннатдорчилик билдирилди.
2022−2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 27 июль куни якунланди. Давлат тест маркази хабар беришича, (https://t.me/dtmuzb/5086) бу йилги қабул жараёнида жами 1 214 232 нафар абитуриент ҳужжат топширди.
Бу йил ҳужжат топширганларнинг 395 023 нафари — жорий йил битирувчилари ҳисобланади. 819 209 нафари эса аввалги йиллар битирувчилари ва улар тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим бараварида (150 минг сўм) тўлов қилади.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
▫️Кундузги — 612 530 нафар;▫️Сиртқи — 565 902 нафар;▫️Кечки — 27 417 нафар;▫️Масофавий — 8 383 нафар.
Энг кўп ҳужжат Қашқадарё (140 797) вилоятидан, энг ками Сирдарё (45 413) вилоятидан топширилган. Наманган вилоятидан эса жами 77 607 нафар абитуриент талаба бўлиш мақсадида синовларда қатнашади.











