2022−2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 27 июль куни якунланди. Давлат тест маркази хабар беришича, (https://t.me/dtmuzb/5086) бу йилги қабул жараёнида жами 1 214 232 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Бу йил ҳужжат топширганларнинг 395 023 нафари — жорий йил битирувчилари ҳисобланади. 819 209 нафари эса аввалги йиллар битирувчилари ва улар тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим бараварида (150 минг сўм) тўлов қилади.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

▫️Кундузги — 612 530 нафар;▫️Сиртқи — 565 902 нафар;▫️Кечки — 27 417 нафар;▫️Масофавий — 8 383 нафар.

Энг кўп ҳужжат Қашқадарё (140 797) вилоятидан, энг ками Сирдарё (45 413) вилоятидан топширилган. Наманган вилоятидан эса жами 77 607 нафар абитуриент талаба бўлиш мақсадида синовларда қатнашади.