Президент Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

✅ Ҳужжатга кўра, қуйидаги ҳамюртларимиз муносиб тақдирланди:

🔰 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

▫️Абдуллаев Баходир Тожимирзаевич - Чуст туманидаги «Tai Chang Special Steel» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

🔰 «Шуҳрат» медали билан:

▫️Азизов Насим Нематович - Янги Наманган туманидаги «Merrymed farm» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизни юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз!

Mulkchilik shaklidan qat’iy nazar, barcha turdagi hisobot topshiruvchi xo‘jalik yurituvchi subektlarning faoliyati davrida xal etish va vujudga keladigan savollar yechimini topish, ularga tushunchalar hamda amaliy yordam berish maqsadida Kosonsoy tuman statistika bo‘limida xar oyning birinchi va uchinchi haftasining juma kunlari “Ochiq eshiklar kuni” tashkil etilgan.

 

Kosonsoy tuman statistika bo‘limi

Косонсой тумани Худойбердиев ММТП ҳудудидаги "Сахий Саид барака" фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга ер тайёрлаш ва экиш ишларини ующқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғўза майдонларида дефолиация тадбирларини уюшқоқлик ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди. Семинарда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, соҳа мутасаддилари, туманларнинг қишлоқ хӯжалиги бӯйича ӯринбосарлари ва фермерлар иштирок этди.

Унда бошоқли дон экишга тайёргарлик кўриш, навлар бўйича жойлаштириш, дон экиш агрегатларини таъмирлаш, экиш учун ер тайёрлаш, ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, уруғлик дон тайёрлаш ишлари муҳокама этилди.

Оилада эр-хотин ўртасидаги можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.

Юқоридаги долзарб масала салбий оқибатларга олиб келмаслиги юзасидан Косонсой туманида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан Косонсой туман ҳокими ўринбосари, оила ва ҳотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Турғунова, туман ИИБ, туман диний идора вакиллари, фаол фуқаролар ва нуроний онахонлар билан биргаликда яраштирув тадбири ўтказилди. Тадбир давомида 47 ажрим ёқасидаги оилалар иштирок этиб, олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида ажрим ёқасида келиб қолган 28 та оила тикланган бўлса, 12 та оилага ўйлаб кўришлари учун муҳлат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 16 август санасида Косонсой туман ҳокимлиги биносида тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб борадиган раҳбар ҳамда масъул ходимлар учун тарғибот семинари ташкил этилди.

 

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъул ходимлари Ж.Эргашев ҳамда И.Абдуллажоновлар 4 август санасида Президент ҳузурида бўлиб ўтган “Давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорликни таъминлаш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга тўхталиб ўтди. Шунинг билан бирга, 8 августда юртбошимиз томонидан имзоланган, узоқ кутилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, вазифалари ҳамда уларнинг мақоми аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

 

Семинар давомида иштирокчиларга тарғибот гуруҳи томонидан қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кенг тарғиб этишга қаратилган тақдимот орқали тушунчалар берилди.

 

Тарғибот семинари иккинчи қисмида филиали маъсул ходими Ж.Эргашев томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимлари учун ўтказилаётган очиқ мустақил танлов жараёни суҳбат босқичини самарали ташкил этиш ҳамда бу жараёнда ҳар бир ташкилотдаги суҳбат комиссия аъзолари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлили, очиқ мустақил танловларни адолатли ҳамда шаффоф ўтказишда суҳбат босқичини тўғри ташкил этишнинг муҳимлиги юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.

 

Семинар иштирокчилар билан очиқ мулоқот, савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан керакли жавоблар олишга муваффақ бўлишди. Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир семинар иштирокчисига давлат хизматчиси сифатида қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш борасида керакли услубий материаллар ҳамда тавсиялар берилди.