Янгиликлар
Маълумки, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил апрель-июнь ойларида илк маротаба «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг биринчи мавсуми ўтказилганди. Жуда катта қизиқишларга сабаб бўлган олимпиаданинг иккинчи мавсумини ўтказиш шахсан Президент ташаббусидир.
Иккинчи мавсумда ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари каби 14та йўналишларда иштирок этади.
Туманимизда ушбу мусобақалар 10 сентябрдан 30 сентябрь кунга қадар маҳалла босқичи, 2 октябрдан 21 октябргача сектор босқичлари ҳамда 20 октябрдан 5 ноябргача туман босқичи ўтказилади.
Бугун, Косонсой туманидаги спорт мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсумига старт берилди.
Унда сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров барча ёшларга омад тилаб, давлат сиёсатининг устувор йўналиши - ёшларга яратилиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсумида ҳам косонсойлик ёшларга омад тилаб, уларни фаолликка чақирди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.
(https://t.me/huquqiyaxborot/11556)➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
⏩ Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.
🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.
Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, кредит, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 45 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
- Шароитим йўқлиги сабабли, хонадонимиз таъмирталаб, абгор ҳолатда эди. Бугун ҳокимимизга ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ечим топди. Бунинг учун раҳмат айтаман, - дейди Дилноза Жўраева.
Бу йил вилоят бўйича 1193 нафар фермер хўжаликларининг 63406 гектар майдонларида ҳар гектаридан 37,2 центнердан жами 235 624 тонна пахта хом ашёси териб олиш режалаштирилган. Олтита кластер ҳосил қабул қилишга тайёр.
Тўрақўрғон туманидаги "Аҳмаджонов Абдуллажон" фермер хўжалигида жорий йил ҳосилини тез ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, туманлар ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар иштирок этишди. (https://t.me/namvilhok/79729)
Бугун Косонсой туманидаги барча таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида 2250 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 104 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.
Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз бир йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади.
2022-2023 ўқув йилида 1-синфларга жами 4334 нафар ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, бу ўқувчиларнинг барчасига Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.
Мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 315 нафар жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув анжомларидан иборат «Президент совғаси» топширилди.











