Бугун Косонсой туманидаги барча таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида 2250 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 104 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.
Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз бир йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади.
2022-2023 ўқув йилида 1-синфларга жами 4334 нафар ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, бу ўқувчиларнинг барчасига Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.
Мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 315 нафар жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув анжомларидан иборат «Президент совғаси» топширилди.






