Бу йил вилоят бўйича 1193 нафар фермер хўжаликларининг 63406 гектар майдонларида ҳар гектаридан 37,2 центнердан жами 235 624 тонна пахта хом ашёси териб олиш режалаштирилган. Олтита кластер ҳосил қабул қилишга тайёр.

Тўрақўрғон туманидаги "Аҳмаджонов Абдуллажон" фермер хўжалигида жорий йил ҳосилини тез ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, туманлар ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар иштирок этишди. (https://t.me/namvilhok/79729)