Маълумки, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил апрель-июнь ойларида илк маротаба «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг биринчи мавсуми ўтказилганди. Жуда катта қизиқишларга сабаб бўлган олимпиаданинг иккинчи мавсумини ўтказиш шахсан Президент ташаббусидир.

Иккинчи мавсумда ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари каби 14та йўналишларда иштирок этади.

Туманимизда ушбу мусобақалар 10 сентябрдан 30 сентябрь кунга қадар маҳалла босқичи, 2 октябрдан 21 октябргача сектор босқичлари ҳамда 20 октябрдан 5 ноябргача туман босқичи ўтказилади.

Бугун, Косонсой туманидаги спорт мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсумига старт берилди.

Унда сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров барча ёшларга омад тилаб, давлат сиёсатининг устувор йўналиши - ёшларга яратилиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсумида ҳам косонсойлик ёшларга омад тилаб, уларни фаолликка чақирди.