Бу йил Косонсой туманида 3955 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан 11 990 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.

Шанба куни табаррук нуронийлар дуолари билан яхши ниятларда терим бошлаб берилган эди. Бугун дастлабки ҳосил ортилган карвонлар “Наманган пахта текс” агрокластерининг пахта қабул қилиш пунктида тарозидан ўтказилди.

Шу муносабат билан жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди. Катта меҳнат эвазига яратилган ҳосилни уюшқоқликда йиғиштириб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб, дуои фотиҳа қилинди.

Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, нуронийлар иштирокидаги тадбирда биринчи бўлиб пахта топширган фермер хўжалиги механизаторларига совғалар топширилди.

🔰 Азиз косонсойликлар! Пахта-миллий бойлигимиз. У иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Теримга чиқиб, оилавий даромадингизни оширинг, ҳам савобли ишга ҳисса қўшинг!

Эл ардоғидаги аёл - Тоҳирахон Муйдинова

▫️Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонасига раҳбарлик қилиб келаётган фаол ва талабчан раҳбар, меҳрибон ва куюнчак она Тоҳирахон ая Мўйдинованинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан “Эл ардоғидаги аёл” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тохирахон опа Муйдинова Косонсой туманида туғилиб ўсган, ўзининг кўп йиллик ҳалол меҳнати туфайли туман кутубхонасида оддий кутубхоначи сифатида иш бошлаб, узоқ йиллар бир қатор лавозимларда 53 йил халқимиз манфаати йўлида сидқидилдан меҳнат қилди.

Жумладан, фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Республика касаба уюшмаси федерацияси, республика хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар билан бир неча маротаба тақдирланган.

Шунингдек, 1990 йилда “Мехнат фахрийси” медали, 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фахрий ёрлиғи билан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 1992 йил 1 йиллиги, 2011 йил 20 йиллиги, 2021 йил 30 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан кўкрак нишонлари билан, 2020 йилда Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони, 2020 йил Ўзбекистон фахрийларни ижтимойи фаолиятини қўллаб қуватлаш “Нуроний” жамғармаси васийлик кенгашининг 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, 2020 йил “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” эсдалик нишонилари ҳамда 2021 йил “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Тоҳира опа умрини эзгу ишларга бахшида этган, ҳаёти, босиб ўтган йўллари, эл-юрт хизматидаги фидойилиги, камтарлиги, доимо оддий инсонларнинг муаммоларини ечимини топишдаги сайи-ҳаракатлари ҳамюртимиз Тохирахон опа Муйдинованинг ҳаёт йўлларидаги тажрибаси барчага, айниқса, ёшларга, хотин-қизларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши, Тоҳира опани таниган-билганлар, уларнинг беғараз ёрдамларидан баҳраманд бўлган, вилоят, шаҳар, туманлар масъуллари билан суҳбатлашганда, энг аввало инсонийлик, самимийлик ва ҳалолликда шаклланганлиги, ўз фикри, ўз овози, ўз позициясига эга эканлигини таъкидлайдилар ва эътироф этадилар.

Ҳокимлик ижроия аппарати ходимлари, бўлим бошлиқлари иштирок этган навбатдаги сиёсий-маърифат соатида аввал республикамиз ва хорижий давлатлар ҳаётида рўй берган энг муҳим янгиликлар ҳақида ахборот берилди.

Бунда мамлакатимизда 15-16 сентябрь кунлари ўтказилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитининг олиб борилиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходими Шохрух Нуралиев Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг "ШҲТ Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" номли, бир қатор хорижий нашрларида чоп этилган мақоласини шарҳлаб берди.

Сиёсий-маърифат соати давомида, шунингдек, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини билан таништирилди.

"Бир чимдим маънавият" рукнида Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримованинг "Инсон ўзини ҳурмат қила олиши керак" мавзуидаги фикрлари ҳам барчанинг эътиборини тортди.

Келажак ворислари бўлмиш ёшларнинг кайфияти, фикру хаёли, қизиқишлари, мақсадларидан хабардор бўлиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш бугун долзарб масаласалар сирасига киритилган.

Бугун навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Косонсой туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров "Қорасув" маҳалласи ёшлари билан самимий мулоқот олиб борди.

Мулоқот давомида ёшлардан ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган 8 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилиши учун уч нафарига пайвандлаш аппарати, уч нафарига ўсимликларга кимёвий ишлов бериш аппарати ҳамда икки нафар ёшга тикув машинаси топширилган бўлса, қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларига йўналтирилди.

Статистика органларига (ҳар ойнинг якуни бўйича) тақдим этиладиган 12-молия шакл (ойлик) ташкилотларнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботини eStat 4.0 ахборот тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳар ойнинг 18-санасидан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган.

🔰 Шу муносабат билан 12-молия шакл (ойлик) ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз.

🔰 Ўз навбатида ҳисобот тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз. 🔰 Давлат статистика тизимига доир барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Косонсой туман статистика бўлими