Бу йил Косонсой туманида 3955 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан 11 990 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.
Шанба куни табаррук нуронийлар дуолари билан яхши ниятларда терим бошлаб берилган эди. Бугун дастлабки ҳосил ортилган карвонлар “Наманган пахта текс” агрокластерининг пахта қабул қилиш пунктида тарозидан ўтказилди.
Шу муносабат билан жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди. Катта меҳнат эвазига яратилган ҳосилни уюшқоқликда йиғиштириб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб, дуои фотиҳа қилинди.
Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, нуронийлар иштирокидаги тадбирда биринчи бўлиб пахта топширган фермер хўжалиги механизаторларига совғалар топширилди.
🔰 Азиз косонсойликлар! Пахта-миллий бойлигимиз. У иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Теримга чиқиб, оилавий даромадингизни оширинг, ҳам савобли ишга ҳисса қўшинг!






