Ҳокимлик ижроия аппарати ходимлари, бўлим бошлиқлари иштирок этган навбатдаги сиёсий-маърифат соатида аввал республикамиз ва хорижий давлатлар ҳаётида рўй берган энг муҳим янгиликлар ҳақида ахборот берилди.

Бунда мамлакатимизда 15-16 сентябрь кунлари ўтказилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитининг олиб борилиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходими Шохрух Нуралиев Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг "ШҲТ Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" номли, бир қатор хорижий нашрларида чоп этилган мақоласини шарҳлаб берди.

Сиёсий-маърифат соати давомида, шунингдек, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини билан таништирилди.

"Бир чимдим маънавият" рукнида Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримованинг "Инсон ўзини ҳурмат қила олиши керак" мавзуидаги фикрлари ҳам барчанинг эътиборини тортди.