Ижтимоий тармоқларда Косонсой тумани М.Аъзам маҳалласи ҳудудидаги 6-сонли умумтаълим мактаби яқинида жойлашган, асосий йўл бўйича четидаги чинорлар бетонлаб ташланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди.

Ушбу ҳолат Косонсой тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам хонадон эгаси томонидан чинор бетонлаб ташланганлиги аниқланиб, ҳолат зудлик билан хонадон эгаси томонидан бартараф этилиб, чинорни ён-атрофлари очиб қўйилди.

Ушбу ҳолатга йўл қўйганлиги учун фуқарога огоҳлантириш берилиб, келгусида ушбу ҳолат такрорланса маъмурий жавобгарликка тортилиш бўйича тушунча берилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, экологик ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш нафақат давлат органлари, балки шу жамиятнинг аъзоси ҳисобланган ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Энг аввало, ўзимиз, оила аъзоларимиз ва табиат ва жамият олдидаги масъулиятни доимо ҳис қилиб яшаш, атрофдаги ҳодисаларга бепарволик билан муносабатда бўлмаслик, табиат неъматлари қадрига етиш барчамизнинг кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши зарур.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.Натижада туманлар, қишлоқлар қиёфаси, инфратузилмаси тубдан яхшиланмоқда, аҳолининг турмуш фаровонлиги ортмоқда.

Жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Косонсой туманидаги "Обод" ва "Истиқлол" маҳаллаларида катта ҳажмдаги қурилиш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган.

Дастур доирасида маҳаллаларда барча соҳаларда ишлар жадал кетмоқда.

Хусусан, "Истиқлол" маҳалласи аҳолисига электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3та трансформатор ўрнатиш, 85та бетон таянч устунлар ўрнатиш, 3,4 километр электр тармоғини тортиш белгиланган бўлиб, ҳозиргача 85та бетон устунлар ўрнатилиб, 1,8 километр тармоқ тортилиб, 2та трансформатор ўрнатилди.

Абитуриентларнинг:➖ 176 мингдан зиёди — умумий қабул параметрлари доирасида;➖ 13 мингдан зиёди — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.

✅ Имтиёзга эга абитуриентларнинг:➖ 3,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар; ➖ 272 нафари “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар;➖ 4,7 минг нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар;➖ 1,9 минг нафари ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари; ➖ 739 нафари Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари;➖ 1,9 минг нафари эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;➖ 379 нафари камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлардир.

Аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уй шароитида меҳнат қилиб, даромад торишларига кўмаклашиш борасида Косонсой туманида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан бир қатор хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари етказиб берилди.

Хусусан, “Боғишамол-1” маҳалласида яшовчи Жамилахон Маҳкамбоева, “Гулобод” МФЙ фуқароси Мадина Аҳмадхонова ҳамда “Навбаҳор-1” маҳаласида турувчи Зулайҳо Азимоваларни мурожаатлари асосида уларга субсидия асосида тикув машиналари етказиб берилди.

Бундай эътибордан шодланган фуқаролар ўзларидаги қувонч ва хурсандчиликларини ифода этган ҳолда давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини яшириб ўтиришмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Наманган вилояти Косонсой тумани ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи Бахрамов Зокиржон Исмоилович - “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.