🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги 16 359 та кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йилда 2,3 трлн. сўм соф фойда олган.

✅ Худди шу даврда эркаклар бошқарувидаги 121 746 та кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йилда 27,9 трлн. сўм соф фойда олган.

✅ Ўрта ҳисобда битта тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган соф фойда миқдори тадбиркор эркак раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектларида 229,7 млн. сўмни ташкил этган бўлса, тадбиркор аёл раҳбарлигидаги корхоналарда бу кўрчаткич ўртача 141,4 млн. сўмни ташкил этди.

✔️ 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти:

🔸 савдо соҳасида – 14 147 та🔸 хизматлар соҳасида – 10 057 та🔸 саноатда – 5 543 та

Ўтган йили давлат раҳбарининг бизнес аҳли билан илк очиқ мулоқоти ўтказилиб, 20 август юртимизда Тадбиркорлар куни деб белгиланганди.

Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қилади, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатади, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилади.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, (https://t.me/Press_Secretary_Uz/2230?single) бу йилги тадбир 22 август куни ўтказилиши мўлжалланган.

Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.

интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;🔸импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида мустақиллгимизнинг 31 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Турғунова ҳамда туман ҳокимининг маслаҳатчиси З.Нишановалар қатнашиб, мустақиллик халқнинг улкан жасорати ва матонати билан қўлга киритилганлиги, истиқлол кўп йиллик тарихдаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган оламшумул воқеа эканлиги, ҳозирги инсон қадри учун олиб борилаётган кенг ислоҳотлар амалда ўз аксини кўрсатаётганлиги, шукроналик энг олий неъмат эканлиги ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Тадбирда маҳаллада “Фирдавс” болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳам қатнашдилар. Тадбир жуда ҳам кўтаринликда ўтказилиб, аҳолини кайфиятини кўтарди десак муболаға бўлмайди.

Dastlabki ma’lumotlarga ko‘ra, Kosonsoy tumanida 2022- yilning 1 iyul  holatiga doimiy aholi soni 219,9 ming kishini tashkil etib, yil boshiga nisbatan 1,0 % ga ko‘paygan.

Doimiy aholi soni

(2022- yil 1 iyul holatiga, ming kishi)

 

Jami aholi soni

Shu jumladan:

Jami aholi

sonidan:

erkaklar

ayollar

shahar aholisi

qishloq aholisi

Kosonsoy tumani

219,9

112,1

107,8

132,2

87,7

Ulushi, % da

100,0

51,0

49,0

61,1

39,9

 

 

Yanvar-iyun oylarida aholining tabiiy harakati

 

Tug‘ilish darajasi. 2022- yilning yanvar-iyun oylarida tug‘ilganlar soni 2654 kishini tashkil qilgan va 2021- yilning mos davriga (2432 kishi) nisbatan 222 kishiga ko‘paygan bo‘lib, tug‘ilish koeffitsienti mos ravishda 24,5 promille (2021- yilning mos davrida 22,9 promille)ni tashkil qilgan.

O‘lim darajasi. 2022- yilning yanvar-iyun oylarida vafot etganlar soni 412 kishini tashkil qilgan va o‘lim koeffitsienti mos ravishda 3,8 promille  (2021- yilning mos davrida 4,0 promille)ni tashkil qilgan.

Kosonsoy tuman statistika bo’limi!