“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида мустақиллгимизнинг 31 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Турғунова ҳамда туман ҳокимининг маслаҳатчиси З.Нишановалар қатнашиб, мустақиллик халқнинг улкан жасорати ва матонати билан қўлга киритилганлиги, истиқлол кўп йиллик тарихдаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган оламшумул воқеа эканлиги, ҳозирги инсон қадри учун олиб борилаётган кенг ислоҳотлар амалда ўз аксини кўрсатаётганлиги, шукроналик энг олий неъмат эканлиги ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Тадбирда маҳаллада “Фирдавс” болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳам қатнашдилар. Тадбир жуда ҳам кўтаринликда ўтказилиб, аҳолини кайфиятини кўтарди десак муболаға бўлмайди.






