Янгиликлар
Статистика органларига (йилнинг ҳар чорак қисмида) тақдим этиладигон 4-кб (қх) шакли асосида, давлат статистика ҳисобот шаклини, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими eStat 4.0 дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Косонсой тумани статистика бўлими
Бугун Косонсой тумани, 3-сектор ҳудудига қарашли “Боғибаланд” маҳалласида ҳоким ёрдачиси лавозимида ўз иш фаолиятини олиб бораётган Муҳриддин Баҳриддинов маҳалла вакиллари билан учрашди.
▫️Мазкур фаолияти юзасидан аҳолига ҳисобот берган ҳоким ёрдамчиси келгусида амалга оширилиши керак бўлган режалари билан ўртоқлашди.
▫️“Боғибаланд” маҳалласида 686та хонадон, 3488 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар барча хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.
▫️Дастлабки хатлов натижаларига кўра 67 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз, фуқаролар аниқланиб, 52та хонадонлар эҳтиёжманд хонадонлар тоифасига киритилган эди.
▫️Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратишни мақсад қилган ҳоким ёрдамчисини саъй-ҳаракатлари билан маҳаллада ташкил этилган тикувчилик йўналишидаги “Kushon Textile Group” ишлаб чиқариш кооперациясига 30 нафар, текстил соҳасида «АО Тех» МЧЖ фаолияти кенгайтирилиши натижасида 28 нафар ва яна бир қатор ташкил қилинган хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 25 нафар жами 83та янги иш ўринлари яратилди.
▫️Бундан ташқари аҳолига узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонлари орқали 43 нафар, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури орқали 21 нафар фуқароларга доимий даромад манбаи яратилди.
▫️Субсидия асосида 2 нафар кам таъминланган хонадон эгаларига енгил конструкцияли ихчам иссиқхоналар қуриб берилиб, 12 нафар ишсиз хотин-қизларга ўз фаолиятларини бошлаш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари олиш учун кўмак берилди.
▫️Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан Наманган тажрибаси асосида эҳтиёжманд оилаларни даромадли оилалалрга бириктириш, мавжуд ишлаб чиқариш кооперациясини фаолиятини кенгайтириш, хизмат ва сервис соҳасини ривожлантириш орқали жорий йил якунига қадар маҳаллада тўлиқ ишсизликни олдини олишни ўз олдига мақсад қилиб олган.
Вазирлар Маҳкамасининг 450-сон қарори билан жорий йил сентябрь ойидан ҳар бир ҳоким ёрдамчиси томонидан ўз фаолиятининг самарадоrрлигини янада ошириш бўйича концепция ишлаб чиқилиши, маҳаллаларда ҳар томонлама муҳокама қилиниши ҳамда тасдиқлаш учун туман ҳокимига киритилиши белгиланган.
Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари тасдиқланган концепциянинг ижроси юзасидан ҳар ойда тегишли тартибда ҳисобот тақдим этиши кўзда тутилган.
Шу муносабат билан Косонсой туманида ҳар бир ҳоким ёрдамчиси томонидан Концепция ва тақдимотлар тайёрланди.
Туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан ҳар бир ҳоким ёрдамчи тақдимоти учун график тузилиб, белгиланган графикга асосан ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда 8 ойлик якуни бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тақдимотлар бугун “Шайхон”, С.Шеърозий, “Кушон” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Бунда, Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, муассасага малакали раҳбар ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этади — Президент қарори (https://uza.uz/posts/410147).
Янги иқтидорларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун “Беш ташаббус олимпиадаси” орқали кенг йўл очиб берилмоқда. Бу эса ёшларимизни ўз иқтидорини намоён қилиши учун имкониятдир.
Бугун “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танловининг маҳалла босқичи Косонсой туманидаги “Мовароуннаҳр” маҳалласида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.









