Бугун Косонсой тумани, 3-сектор ҳудудига қарашли “Боғибаланд” маҳалласида ҳоким ёрдачиси лавозимида ўз иш фаолиятини олиб бораётган Муҳриддин Баҳриддинов маҳалла вакиллари билан учрашди.

▫️Мазкур фаолияти юзасидан аҳолига ҳисобот берган ҳоким ёрдамчиси келгусида амалга оширилиши керак бўлган режалари билан ўртоқлашди.

▫️“Боғибаланд” маҳалласида 686та хонадон, 3488 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар барча хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

▫️Дастлабки хатлов натижаларига кўра 67 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз, фуқаролар аниқланиб, 52та хонадонлар эҳтиёжманд хонадонлар тоифасига киритилган эди.

▫️Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратишни мақсад қилган ҳоким ёрдамчисини саъй-ҳаракатлари билан маҳаллада ташкил этилган тикувчилик йўналишидаги “Kushon Textile Group” ишлаб чиқариш кооперациясига 30 нафар, текстил соҳасида «АО Тех» МЧЖ фаолияти кенгайтирилиши натижасида 28 нафар ва яна бир қатор ташкил қилинган хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 25 нафар жами 83та янги иш ўринлари яратилди.

▫️Бундан ташқари аҳолига узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонлари орқали 43 нафар, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури орқали 21 нафар фуқароларга доимий даромад манбаи яратилди.

▫️Субсидия асосида 2 нафар кам таъминланган хонадон эгаларига енгил конструкцияли ихчам иссиқхоналар қуриб берилиб, 12 нафар ишсиз хотин-қизларга ўз фаолиятларини бошлаш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари олиш учун кўмак берилди.

▫️Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан Наманган тажрибаси асосида эҳтиёжманд оилаларни даромадли оилалалрга бириктириш, мавжуд ишлаб чиқариш кооперациясини фаолиятини кенгайтириш, хизмат ва сервис соҳасини ривожлантириш орқали жорий йил якунига қадар маҳаллада тўлиқ ишсизликни олдини олишни ўз олдига мақсад қилиб олган.