«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Германиянинг «KFV» тараққиёт банкнинг имтиёзли кредит линияси асосида электропоездлар ҳамда йўловчи вагонлари сотиб олади.

Берлинда бўлиб ўтаётган халқаро транспорт технологиялари кўргазмасида бу бўйича Ўзбекистон транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Германиянинг «KFV» тараққиёт банки ҳамда «Deutsche Bahn AG» компаниялари ўртасида тўрт томонлама меморандум имзоланди.

«Францияга ташрифимизнинг биринчи куни делегация Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказдик. Уларда Франциянинг ҳудудий бошқарув ва маъмурий тизими, децентрализациялаш ислоҳотининг босқичлари ва жараёнлари; контцентрацияни йўқотиш, ҳудудларда давлат бошқаруви, ваколат ва функцияларни ажратиш; децентрализациялаш, маҳаллий демократия, ўзини ўзи бошқариш органининг бюджет маблағлари масалалар муҳокама қилинди», - дейди Ўзбекистон делегацияси такибида Францияда бўлиб турган Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши котибияти мудири Дилфуза Валиева.

Кеча, иштирокчилар Мец префектурасига ташриф буюриб, Страсбургда Европа Кенгаши вакиллари билан учрашув ўтказишди.

Парламент ва Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари вакиллари иштирокида Франциянинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳасидаги илғор тажрибаси билан танишиш мақсадида Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТТД билан қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилган Францияга ўқув ташрифи давом этмоқда.

Yuridik shaxslar va ularning alohida bo’linmlari ( kichik korxona va mikrofirmalar, xususiy uy joy egalari shirkatlar, jamoat birlashmalari, ijtimoiy fondlar, nodavlat muassasalar, fuqarolarni o’zini o’zi boshqarish organlaridan tashqari) O’zbekiston Respubliksi Davlat Statistika Qo’mitasining 2021 yil 11 oktabrdagi 10-mb-son qaroriga 47- son ilovasi 4 mehnat shakli ( choraklik ) Davlat statistika hisobotini hisobot davridan keyingi oyning 6-sanasidan kechiktirmay taqdim etishni eslatadi.

Kosonsoy tuman statistika bo’limi.

Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Чорбоғ" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминоти бўйича, табиий газ, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 25дан ортиқ мурожаатларнинг 9таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Овоз бериш босқичи якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1418та лойиҳалар ғолиб деб топилган.

▫️Хусусан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида Косонсой туманидан 5 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларни амалга ошириш учун 5 млрд. 772 млн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

✅ Ғолиб деб топилган лойиҳалар:

1️⃣ 33-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (7356 овоз)https://openbudget.uz/boards/6/137809

2️⃣ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми (7213 овоз)https://openbudget.uz/boards/6/174944

3️⃣ 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (6022 овоз)https://openbudget.uz/boards/6/137681

4️⃣ Косонсой педагогика коллежи (5917 овоз)https://openbudget.uz/boards/6/162270

5️⃣ Узунқишлоқ МФЙ (5910 овоз)https://openbudget.uz/boards/6/156473