«Францияга ташрифимизнинг биринчи куни делегация Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказдик. Уларда Франциянинг ҳудудий бошқарув ва маъмурий тизими, децентрализациялаш ислоҳотининг босқичлари ва жараёнлари; контцентрацияни йўқотиш, ҳудудларда давлат бошқаруви, ваколат ва функцияларни ажратиш; децентрализациялаш, маҳаллий демократия, ўзини ўзи бошқариш органининг бюджет маблағлари масалалар муҳокама қилинди», - дейди Ўзбекистон делегацияси такибида Францияда бўлиб турган Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши котибияти мудири Дилфуза Валиева.

Кеча, иштирокчилар Мец префектурасига ташриф буюриб, Страсбургда Европа Кенгаши вакиллари билан учрашув ўтказишди.

Парламент ва Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари вакиллари иштирокида Франциянинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳасидаги илғор тажрибаси билан танишиш мақсадида Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТТД билан қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилган Францияга ўқув ташрифи давом этмоқда.