Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, кредит, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 45 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
- Шароитим йўқлиги сабабли, хонадонимиз таъмирталаб, абгор ҳолатда эди. Бугун ҳокимимизга ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ечим топди. Бунинг учун раҳмат айтаман, - дейди Дилноза Жўраева.






