Оилада эр-хотин ўртасидаги можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.
Юқоридаги долзарб масала салбий оқибатларга олиб келмаслиги юзасидан Косонсой туманида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан Косонсой туман ҳокими ўринбосари, оила ва ҳотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Турғунова, туман ИИБ, туман диний идора вакиллари, фаол фуқаролар ва нуроний онахонлар билан биргаликда яраштирув тадбири ўтказилди. Тадбир давомида 47 ажрим ёқасидаги оилалар иштирок этиб, олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида ажрим ёқасида келиб қолган 28 та оила тикланган бўлса, 12 та оилага ўйлаб кўришлари учун муҳлат берилди.






