Янгиликлар
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, оилавий поликлиникалар ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Косонсой туманида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ишларни жадаллаштириш, туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш бўйича Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида тиббиёт соҳаси ўрганилди.
Дастлаб, депутатлар ва тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, бугун, тиббиёт бирлашмасига қарашли барча бўлим ва муассасалар, хусусан, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, қабулхона бўлими, туғруқ қомплекси, марказий поликлиника, жонлантириш бўлиими, болалар бўлими, терапия бўлими, ошхона ва дорихона бўлимлари, шунингдек, ҳудудлардаги ОПлар ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш тегишли саволнома асосида олиб борилиб, сўнгида мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди. Мавжуд масала халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама этиладиган бўлди.
Ижтимоий тармоқ орқали "Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ маҳалласида жойлашган бройлер товуқ боқадиган товуқхонадан товуқларни ўлигини очиқ ҳавога олиб чиқиб ташланади. Пашшалар, қуртлар ва ёввойи итлар босиб кетган. Товуқни ўлиги сасиб қуртлаб ҳавони булғаб ётибди. Товуқ сўядиган жойида канализацияси йўқ товуқларни қони йўлларга оқизиётгани юзасидан қилинган мурожаатга муносабат.
Косонсой туман экология ва туман ИИБ бўлими инспекторлари томонидан мурожаат жойига бориб ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам Косонсой туман Навбаҳор МФЙда жойлашган "Муҳаррам бройлер" МЧЖга қарашли парранда боқиш фабрикаси олдида нобуд бўлган товуқлар чиқариб ташлангани, сўйилган товуқларни қонини ташқарига оқизиб юборгани аниқланди.
Ҳолат бўйича МЧЖ раҳбари Ш.Жалоловга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тегишли тартибда чора кўрилди.
Шунингдек, шу ернинг нобуд бўлган паррандалар тадбиркорга олдирилиб махсус жойга олиб борилиб зарарсизлантирилди. Тадбиркор томонидан сўйилган парранда чиқиндиларини ташлаш учун вақтинчалик фойдаланиш учун махсус ўра ковлаттирилди.
Келгусида парранда чиқиндиларини ташлашга алоҳида махсус жой ташкил этиш бўйича Ш.Жалоловга тавсия берилди.
Бугун Косонсой туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман марказидаги ёшлар хиёбонида “Инсон қадри улуғланган юртда азиздир аёл” шиори остида бўлиб маданий тадбир бўлиб ўтди.
Косонсой туман оила ва хотин-қизларидан бўлими ташаббуси билани ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Дилафрўз Турғунова иштирок этиб тадбир иштирокчилари барча косонсойликларни бугунги қувончли кун билан табриклади.
Тадбирда туман маданият бўлими томонидан байрам дастури уюштирилиб, маданий тадбирга ташриф буюрган хотин-қизларга хушкайфият бағишлади.
Сир эмаски, кейинги йилларда Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятида ҳам Инсон манфаатлари устуворлик қилиб, фуқарларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва маанфатларини ҳимоя қилиш бўйича мурожатларини тинглаб амалий ёрдам кўрсатиши ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳум аҳамиятга эгадир. Хусусан, 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра шахсий қабул вақтида келиб тушган мурожаатлар сони 210та, улардан 183та мурожат ҳал этилди. 183 та ҳал этилган мурожатнинг 153 таси қаноатлантирилди, 25 тасига тушунтуриш берилди биронта мурожатга рад жавоби берилмади. Эътиборли томони, 210 та мурожатнинг 196 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 8 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, бу шуни кўрсатадики адлия органлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳум ўрин тутадиган давлат органларидан биридир. Шундай мурожатлардан бири Косонсой тумани, “Тагижар” МФЙда яшовчи фуқаро Шарипова Шаҳноза Латипхоновнанинг Косонсой туман адлия бўлимига Косонсой туман мактабгача таълим бўлими томонидан узлуксиз иш стажи учун тўланиши лозим бўлган устамалар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожатлари бўлиб, Косонсой туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.

Фуқаро Ш.Шарипова 1998 йил 04 апрель кунидаги 10/1-сонли буйруғига асосан Косонсой туман 26-сонли мактабгача таълим ташкилотига ҳамшира лавозимига қабул қилиниб, 24 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганлиги ва Косонсой туман мактабгача таълим бўлими томонидан ҳамширага ҳозирги кунга қадар узлуксиз иш стажи учун устамалар тўланмаётганлиги аниқланди. Косонсой туман мактабгача таълим бўлими зиммасига фуқаро Шарипова Шаҳноза Латипхоновнанинг узлуксиз ишлаганлиги учун тўланиши лозим бўлган таълим тизими да(ДИМИлар, мактабгача таълим ташкилотлари ва ҳоказолар киради.) ишловчи тиббиёт ходимларини ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўлов, устамалар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловларни тўлашни тартибга солишини таъминлашга қонуний тартибда амалий ёрдам берилди.
Конституцияда кўрсатилганидек «Халқ - давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи” ва халқнинг мурожатларини эшитиб уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлигини таминлашнинг устувор йўналишларидан биридир.
Ижтимоий тармоқларда “Намуна” маҳалласи катта йўл бўйидаги хонадонлар, уйлар фасадини таъмирлаб бериш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқ берилди" каби мазмун иддао қилиниб, танқидий материал эълон қилинди.
Хабарингиз бор, Косонсой туманида “маҳаллабай” ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллалар турли соҳаларда намуна бўлаётгани қувонарли.
Аҳоли ва мутасаддилар уюшқоқлиги боис “Намуна” маҳалласи намунали маҳаллалар сафига қўшилди.
Дастлаб, хонадонлар паррандачилик ва чорвачиликка ихтисослашиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада ҳар бир кичик хонадонда иссиқхоналар ташкил этилиб, хонадонларда чорва ва паррандалар бўлди.
Эндиликда, маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда. Кўчаларга ёритиш тизимлари, йўл бўйларига лотоклар, асфалътлаш шулар жумласидандир. Ислоҳотларнинг моддий манбааси аниқ.
Амалга оширилаётган ишларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш борасидаги сиёсатнинг бир кўринишидир.
Хонадонларга мутасадди раҳбарларнинг бириктирилиши хонадонларни ўз ҳисобларидан таъмирлаб беришади, дегани эмас.
Бу жамоатчилик, ташкилотчилик, уюшқоқликнинг намунаси ўлароқ, амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларнинг тарғибот шаклидир.
Бу жараёнда эса халқимиздан ушбу ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўзлари ҳам ушбу ташаббусларда фаол иштирок этишса мақсадга мувофиқ бўларди.










