Янгиликлар
Косонсой туманининг "Обод" ва "Истиқлол" МФЙлари жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, маҳаллаларда аҳолига ичимлик суви тармоқлари тортиш орқали сув таъминотини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Чегара ҳудуд ҳисобланган "Истиқлол" МФЙда 21 километр, "Обод"МФЙда эса 9,8 километр тармоқ тортиш режалаштирилган бўлиб ҳозирда магистрал тармоқ учун траншея қазиш ва дастлабки ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу ишлар натижасида икки маҳаллада аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилишига эришилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб 14 та туман ва шаҳарларда Аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу бўлимларга суҳбат асосида ходимлар танлаб олинди ва улар 1 июль кунидан бошлаб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.
Бўлимнинг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?
Бўлимнинг асосий вазифалари рўйхатга олиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона рўйхатга олиш методологиясини ҳамда рўйхатга олиш варағи шаклларини амалиётга тадбиқ этиш;
маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, кадастр органларидан картографик материалларни қабул қилиб олиш ва регистраторлар ҳамда рўйхатга олувчиларни хариталар билан таъминлаш;
рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш;
рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда махфийлигини таъминлаш;
Бугунги кунда шу йилнинг 1 августидан 1сентябрига қадар аҳоли пунктларида уй-жой рўйхатини тузиш, харитадаги хонадонларни ўрганиш ишлари амалга оширилишини, бунда иш билан банд бўлмаган, хохловчи вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар рўйхатлари комиссия томонидан шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирда иштирок этмоқчи бўлган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни туман шаҳар комиссиялари ёки статистика бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўланишини маълум қиламиз.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!
Тўлабоев Дилмурод Бахтиёр ўгли
Косонсой туман Аҳолини рўйхатга олиш бўлим бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг Июль ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар 2022 йил 5 июль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди. (Кам таъминланган оиларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам бундан мустасно)
✅ Шунингдек, банк пластик картаси орқали Пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди ҳамда нақд пул шаклда олаётганларга Халқ банки АТ нинг сайёр кассалари орқали тўловлар давом этмоқда.
🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати
📎 ☎️ 11-40
📎 ☎️ 69-228-57-84 🌏 http://pfru.uz
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ҳокимлик идораларида аҳолининг мурожаатлари юзасидан ҳоким ва фуқаролар қабул куни жорий этилган.Бугун 1-сектор ҳудудига қарашли "Бомраҳа" маҳалласида туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ӯринбосарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиси бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатлар тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой, оилавий масала, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 25 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 7 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.
1984 йилда асос солинган ва турли йилларда “Косонсойчи”, “Кушон”, “Навбаҳор-2” номлари билан шуҳрат қозонган футбол клуби қайта ташкил этилади.
Меҳмонхона, душ, шуғулланиш заллари каби барча шароитлар яратиб берилади. Асосийси, футбол майдонига янги чим босилиб, замонавий суғориш тизимлари билан жиҳозланади.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Косонсой марказий ўйингоҳида бўлди.
Вилоят раҳбари ташаббуси билан ўйингоҳни қайта мукаммал таъмирлаш учун жорий йилда маблағ ажратилиб, “Косонсой” жамоаси қайта тикланадиган бўлди. Бу эса аҳолиси азалдан футболга ихлосманд ҳисобланган косонсойликлар учун чинакам туҳфа бўлади. Қолаверса, марказий ўйингоҳ негизида болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, булар ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишига замин яратиб бериши билан биргаликда катта футбол учун муносиб номзодлар танлаш ва тайёрлашга хизмат қилади.











