2020 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни Охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни  оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда. Оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонликни ҳам назарда тутиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан жарожатлри етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланганлигини. ЖКнинг 103-моддасида эса шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлигини, бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир қилинмоқда.

Вилоятимизда оилавий зўравонликга учраган хотин-қизларнинг ҳисоби олиб борилмоқда. Уларга ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ИИБ) томонидан ҳимоя ордерлари берилиб, моддий, маънавий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Айниқса жамиятимизда қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида яшаётган хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатлари қўпроқ учрамоқда. Қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини маслаҳат берамиз. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг  мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.  Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.

Наманган вилоятида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган судлар, ИИБ, адлия бошқармаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қабул қилинган “Вилоятда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган” қўшма қарор, вилоят суди, вилоят Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунсиз (шаръий) никоҳларни олдини олиш борасидаги ишларимизни самадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Асосий қонунимиз  бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила  жамиятнинг  асосий  бўғини эканлиги  ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Наманган вилояти суди айнан мана шу тамойилларга асосланган ҳолда ҳамда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари барча ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари  ва м.ф.й фаолларни билан ҳамкорликда иш юритмоқда.

Биз келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўришимиз лозим.

 

А.Сафаев,

Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Оила жамиятнинг бирламчи бўғини ҳисобланади. Шунга кўра, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, оила фуқаролик жамиятининг таянч нуқтаси, барқарор ва тинч тузилмасидир. Чунки бу муқаддас даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънан ва аҳлоқан тарбия топади. Демак, оила жамиятнинг табиий ҳужайраси, ижтимоий асосидир. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва тез ривожланади. Зеро, жамият асоси-оиланинг моддий ва ижтимоий жиҳатдан мустаҳкамланиб бориши ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Мустақилликка эришиб, ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти шаклланиш жараёнида Ўзбекистон халқи олдида турган энг долзарб муаммолардан бири оила муносабатларини давр талаблари даражасида такомиллаштириш, унга асос бўлган дунёвий, диний, миллий ва умуминсоний қадриятлардан ижодий фойдаланиш йўлларини аниқлашдан иборат. Шунинг учун ҳам давлатимиз сиёсатида оилада маънавий баркамол, жисмоний соғлом ёш авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбек халқи тарихий тараққиётида миллий қадриятларнинг уйғунлашувига асосланган оилавий муносабатларда вояга етган инсоннинг маънавий-ахлоқий камолоти ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган.

Соғлом оила муҳитида шаклланган инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик, хушхулқлилик ва бошқа инсоний фазилатлар шахс маънавий баркамоллигини намоён қилувчи сифатлардир.

Ғарб мамлакатларида демократия намунаси деб баҳоланиб, жаҳонга эскалацияси кучайиб бораётган бир жинсли никоҳнинг ғайриинсоний моҳиятини фош қилишнинг олдини олиш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбек халқи турмуш тарзи ва оилавий муносабатларини мустаҳкамлашда исломий қадриятларнинг тарихий аҳамиятини, ундан ижодий фойдаланишда ворислик алоқадорлигига риоя қилиш илмий йўлларини, усулларини тадқиқ қилиш зарурияти кучаймоқда.

Ёшларни турли норасмий диний ҳаракатлар таъсиридан муҳофаза қилиш, ўзининг мустақил ҳаётий позицияси ғоявий иммунитетини шакллантиришда оиладаги соғлом муҳитнинг аҳамияти беқиёс.

Халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас даргоҳ деб билади, уни қадрлайди.

Ўз олдига эркин ва демократик жамият қуриш эзгу ниятини қўйган мамлакатимизда оилани мустаҳкамлашга қаратилган барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, улар қонун билан кафотлатланган.

Асосий қонунимиз  бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила  жамиятнинг  асосий  бўғини эканлиги  ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси эса оилани мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва болаликни давлат томонидан муҳофаза қилиш бўйича конституциявий нормаларга асосланган.

      Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси талабига кўра, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар судда эр ёки хотиннинг аризасига биноан даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўрилади.

Никохдан ажратиш ҳақидаги ишни кўришда суд эр-хотинни яраштириш ва оилавий вазиятни соғломлаштириш чораларини кўришга мажбур.

         Эр-хотинни яраштириш чораларини кўришда суд тарафларнинг ёки улардан бирининг илтимосига ёхуд ўз ташаббусига кўра ишнинг кўрилишини бошқа вақтга қолдиришга ва эр-хотинга ярашишлари учун Оила кодексининг 40-моддасида кўрсатилган доирада, яъни олти ойгача бўлган  муҳлат белгилашга ҳақли.

         Суд яраштириш учун берилган муддатда, эр-хотинни яраштириш мақсадида, ажрим нусхаларини улар яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғиниига муҳокама қилиш ва яраштириш учун юбориши лозим.

         Судьялар томонидан никоҳдан ажратиш ишларини кўриб чиқишда асосий эътибор имкони борича оилаларни сақлаб қолишга ва етарли асосларсиз никоҳдан ажратишга йўл қуймасликка қаратилмоқда.

         Судьялар никоҳдан ажратиш ишларини кўриб чиқишда оилани барбод бўлганлик сабабларини аниқлаб, эр-хотиннинг нолойиқ хатти-ҳаракати ҳамда оиланинг барбод бўлишига сабабчи бўлган бошқа шахслар устидан алоҳида ажримлар чиқариб, тарбиявий характерга эга бўлган чораларни кўриб, оилавий келишмовчиликларни ечишга ёрдам бериш учун ажрим нусхаларини муҳокама қилиш учун уларнинг иш, ўқиш ёки яшаш жойларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига юбормоқдалар.

         Охирги вақтларда жамиятимизда қонунсиз (шаръий) никоҳлар тузиш ҳолатлари қўпроқ учрамоқда. Қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини маслаҳат берамиз. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг  мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.  Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.

Вилоятимизда кейинги вақтлар эр-хотинларни никоҳдан ажралиш ҳолат бирмунча ошган.

Шу сабабли, вилоят суди судьялари, прокуратураси, адлия бошқармаси, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда асосий эътибор оилаларни мустаҳкамлаш, уларда соғлом муҳитни шакллантириш, ажралиш арафасида турган эр-хонтинларни яраштириш чораларини кўриш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Зеро Бизнинг асосий мақсадимиз оилаларни мустаҳкамлашга, уларда соғлом муҳитни вужудга келтиришга,  янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда хотин-қизларнинг манфаатларини қўриқлашга, вояга етмаган болаларни ҳимоялашга қаратилгандир.

 

Умида Солиева,

Наманган вилояти суди фуқаролик ишлари

бўйича судлов ҳайъатининг судьяси

Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланиши, ўтган йиллар давомида суд ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганлиги хусусида гапириб, коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, хорижий мамлакатлардаги криминологияга доир адабиётларда "коррупция", "ҳуқуқий ҳужжатларнинг антикоррупциявий экспертизаси", "антикоррупциявий мониторинг", "антикоррупциявий стандарт" тушунчаларининг мазмуни етарлича очиб берилган.

Кейинги пайтларда бундай атамалар МДҲ давлатлари қонунчилигига ҳам фаол равишда киритилмоқда. Бундай жараёнлар ортида давлат ва жамиятнинг коррупцияга қарши курашга бўлган иродаси ётади. Илгарилари бу давлатларда коррупцияга унча муҳим аҳамиятга эга бўлмаган жиноий воқелик сифатида қаралган бўлса, ҳозир у жамият томонидан қаттиқ танқид қилиниб, давлат сиёсати даражасида қораланмоқда. Чунки коррупция жамият ва мамлакат иқтисодиёти ривожига салбий таъсир этадиган иллатдир.

Республикамиз қонунчилигида антикоррупциявий экспертиза тушунчаси мавжуд эмас. Ҳатто қонунчиликда "коррупция"нинг таърифи берилмаган. Коррупцияга қарши муваффақиятли курашни ташкил этиш бу борада самарали фаолият юритувчи тизимни ташкил этишни талаб қилади.

Коррупцияга қарши кураш пухта ҳуқуқий асосларга эга бўлмоғи лозим. Бунда "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши кураш дастури сингари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимдир.

Коррупцияга қарши кураш сиёсати давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупцияни озиқлантирадиган сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган ҳар томонлама ва изчил чора-тадбирларни қамраб олади. Коррупция, агар унга қарши доимий кураш олиб борилмаса, кўпайиш, кенгайишга мойил бўлган феномендир.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлган чоралардан бири антикоррупциявий экспертизадир.

У моҳиятига кўра, коррупциянинг олдини олишга қаратилган махсус криминологик экспертиза ҳисобланади.

Давлат органларининг назорат, рухсат (лицензия) бериш, рўйхатга олиш, молиявий масалаларни ҳал қилиш соҳасидаги ваколатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қатъий антикоррупциявий экспертизадан ўтказилиши даркор. Чунки коррупция давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг шундай ваколатларни амалга оширишида кўпроқ келиб чиқиши маълум.

МДҲ Парламентлараро ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисидаги модел Қонуннинг 14-моддасида фуқаролик-ҳуқуқий, жиноий ва интизомий жавобгарликни назарда тутувчи қонунлар ва уларнинг лойиҳалари, шунингдек, коррупцияга қарши кураш сиёсатининг устувор соҳаларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини антикоррупциявий экспертизадан ўтказиш мажбурий, деб кўрсатилган.

Мазкур моддага кўра, амалдаги миллий қонунларни расмий антикоррупциявий экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарор мамлакат Президенти ёки парламенти томонидан қабул қилинади. Бошқа миллий даражадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларнинг лойиҳаларини антикоррупциявий экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарор эса, қонунчиликда белгиланган айрим истиснолардан ташқари, давлат хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилиниши белгиланган.

Коррупциянинг олдини олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ривожлантириш мақсадида:

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар антикоррупциявий экспертизасини ўтказишнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишц;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни антикоррупциявий экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий қоидаларини, уни ўтказиш ва натижаларини ҳисобга олиб боришнинг мажбурийлигини ўрнатиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги коррупциявий нормалар манбаларини аниқлаш ва у учун жавобгарлик белгилаш мақсадга мувофиқдир.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон

 туманлараро судининг судьяси Р.Бойқораев

Жорий йилда Косонсой туманида 165 та фермер хўжалиги томонидан 6170 гектар майдонда ғалла етиштирилди.

Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсумида пишиб етилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 19 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 19 дона комбайнлар, 100 та дон ташиш транспортлари хизмат қилмоқда.

Бугун Косонсой тумани "Дўстлик" ММТП ҳудудидаги "Ёшлик Исломхон боғи" фермер хўжалигидаги 50 гектар майдонда ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбари Исломхон Мирзаев 170 тонна ҳосил олишни кўзламоқда. Буғдойни эркин нархда сотилиши эса фермернинг кайфиятини кўтармоқда.

Маълумки, бир неча йиллик чекловлардан сўнг, 2022 йил Ҳаж зиёратига йўл очилди.Очилганда ҳам, пандемиядан аввалгига қараганда квоталар қарийб 4 минг нафар, яъни 52 фоизга кўпайди. Албатта, бу давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон аҳолисига берилган имкониятларининг самараси бўлди.

Бу йил Ҳаж сафарига Наманган вилоятидан 1301 нафар фуқаро борса, уларнинг 81 нафарини косонсойлик ҳожилар ташкил этади.

Қайд этиш жоизки, бўлғуси ҳожиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қиладилар.

Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни Аллоҳдан сўраб, хайрли дуолар қилишаётган бўлса, кузатишга чиққан яқинлари Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини ният қилмоқдалар.

Косонсой тумани бош имом-хатиби Қодирхон Азизов раҳбарлигида 61 нафар фуқароларимизни муқаддас Ҳаж зиёратига жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, имом-хатиблар иштирок этиб, бўлажак ҳожиларимизга эсон-омон муборак қадамжони зиёрат қилиб келишларини тилаб дуога қўл очдилар.