Жорий йилда Косонсой туманида 165 та фермер хўжалиги томонидан 6170 гектар майдонда ғалла етиштирилди.

Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсумида пишиб етилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 19 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 19 дона комбайнлар, 100 та дон ташиш транспортлари хизмат қилмоқда.

Бугун Косонсой тумани "Дўстлик" ММТП ҳудудидаги "Ёшлик Исломхон боғи" фермер хўжалигидаги 50 гектар майдонда ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбари Исломхон Мирзаев 170 тонна ҳосил олишни кўзламоқда. Буғдойни эркин нархда сотилиши эса фермернинг кайфиятини кўтармоқда.