Ижтимоий тармоқ орқали "Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ маҳалласида жойлашган бройлер товуқ боқадиган товуқхонадан товуқларни ўлигини очиқ ҳавога олиб чиқиб ташланади. Пашшалар, қуртлар ва ёввойи итлар босиб кетган. Товуқни ўлиги сасиб қуртлаб ҳавони булғаб ётибди. Товуқ сўядиган жойида канализацияси йўқ товуқларни қони йўлларга оқизиётгани юзасидан қилинган мурожаатга муносабат.
Косонсой туман экология ва туман ИИБ бўлими инспекторлари томонидан мурожаат жойига бориб ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам Косонсой туман Навбаҳор МФЙда жойлашган "Муҳаррам бройлер" МЧЖга қарашли парранда боқиш фабрикаси олдида нобуд бўлган товуқлар чиқариб ташлангани, сўйилган товуқларни қонини ташқарига оқизиб юборгани аниқланди.
Ҳолат бўйича МЧЖ раҳбари Ш.Жалоловга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тегишли тартибда чора кўрилди.
Шунингдек, шу ернинг нобуд бўлган паррандалар тадбиркорга олдирилиб махсус жойга олиб борилиб зарарсизлантирилди. Тадбиркор томонидан сўйилган парранда чиқиндиларини ташлаш учун вақтинчалик фойдаланиш учун махсус ўра ковлаттирилди.
Келгусида парранда чиқиндиларини ташлашга алоҳида махсус жой ташкил этиш бўйича Ш.Жалоловга тавсия берилди.






