Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой туман бўлими томонидан «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тумандаги 59 та маҳаллада фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Унда ёшлар етакачилари «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсумини юқори савияда ташкил этиш бўйича зарур билимларга эга бўлдилар.