Косонсой тумани марказидаги “Ёшлар хиёбони”да “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақилигининг 31 йиллиги кўтаринкилик билан нишонланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, сектор раҳбарлари, туман фаоллари, туман фуқаролари иштирок этган тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокчиларни байрам билан қутлар экан, кейинги олти йил давомида мамлакатимизда кенг миқёсидаги демократик ўзгаришлар амалга оширилгани, “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланиб улгурганини таъкидлаб, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб, Косонсойда ҳам қандай буюк ўзгаришлар амалга оширилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Ғайрат Усмонов, Гуласал Абдуллаева ҳамда туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.