Бугун, Косонсой тумани “Чорбоғ” маҳалласида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да чорбоғлик ёшлар иштирок этдилар.
Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан туман раҳбарига мурожаат қилдилар.
Учрашув сўнгида “Ёшлар дафтари” орқали субсидия асосида тикув машинаси сўраган 8 нафар қизларга сўнгги русумдаги тикув машиналари топширилди.
Тадбирда ёшлар сўнгги вақтларда ёшларга берилаётган эътибордан беҳад хурсанд эканликларини таъкидлаб, давлатимизга шундай имконият яратиб берилганлиги учун миннатдорчилик билдиришди.






