Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Дастлаб, сессияда кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланиб, кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, "Туманда кам таъминланган ижтимоий химояга мухтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг даромадга эга бўлганларини чиқариш тўғрисида"ги масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи, "Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раисининг 2022 йилнинг 6 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида"ги масала юзасидан Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Тўхтабоевнинг ахбороти, "Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг депутатлик сўровларининг бажарилиши тўғрисида"ги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Д.Валиеванинг ахбороти, "Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди раисининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ахбороти тўғрисида"ги масала юзасидан Жиноий ишлар бўйича туман суди раиси А.Нарзуллаев ҳисоботи, Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида"ги масала, "Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Косонсой туман инспекцияси бошлиғининг атроф мухитни мухофаза қилиш сохасида амалга оширилган ишлари юзасидан хисоботи тўғрисида"ги масала юзасидан Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Косонсой туман инспекцияси бошлиғи М.Турсунов ахбороти, "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 5 май куни “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишлаб, кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини” таъминлаш юзасидан Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг 2022 йил сентябр-декабр ойлари давомида соҳада амалга ошириладиган иш режаси тўғрисида"ги масала бўйича Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Меҳмонов ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда янги тараққиёт давридаги таьлим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонининг тумандаги ижроси хақида"ги масала бўйича 44-мактаб директорлигига номзодлар саралаш каби масалалар кўриб чиқилди.

 

Қизғин баҳс ва  муҳокамаларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.