Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир.

Бу борада жойларда аҳоли мурожаатлари манзилли тарзда ўрганилиб, ечимга келтирилмоқда.

Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун ҳам ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган ва ҳал этилиши зарур бўлган муаммоларни ўрганишди.

Хусусан, “Бомраҳа” маҳалласида бўлиб ўтган юзма юз мулоқотда 250 кВли трансформаторни янгилаш, янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш, 39-сонли умумтаълим мактаби биносини кенгайтириш, “Намуна” кўчасига давлат хусусий шерикчилиги асосида болалар боғчаси ташкил этиш, мавжуд ичимлик суви тармоғини ишга тушириш каби таклиф ва мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган таклиф ва мурожаатларни ечимга келтириш бўйича истиқболдаги режаларни тузиб олинди ва тегишли ташкилотларга зарурий топшириқлар берилди.