Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш тизими ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда (https://t.me/eduuz/10644).
Бунинг учун diplom.edu.uz ахборот тизими яратилган бўлиб, у қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
▫️битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;
▫️диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими — OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.
Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.






