Янгиликлар
Мусобақанинг +100 кг вазн тоифасида Алишер Юсупов кумуш, худди шу вазнда Шоҳруҳ Бахтиёров бронза, шунингдек, -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева бронза медалига сазовор бўлди.
Аввалроқ Диёра Келдиёрова -52 кг вазнда Боку «Катта дубулға» мусобақаси олтин медалига (https://t.me/uzauz/2598) эга бўлган эди.
Ўз навбатида, совриндор спортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси учун ҳам керакли рейтинг очколарини қўлга киритди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.
🔰 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 64,6 минг тонна;— Қирғизистон. – 6,4 минг тонна;— Қозоғистон – 4,8 минг тонна;— Туркманистон – 471 тонна;— Беларусь – 261 тонна.
🔰 2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
— Фарғона вилояти – 43,6 минг тонна;— Самарқанд вилояти – 6,3 минг тонна;— Тошкент вилояти – 6,1 минг тонна;— Хоразм вилояти – 5,7 минг тонна.
Вилоятда жорий йилнинг январь-сентябрь ойида 118,2 млрд.сўмлик фармацевтика (400 дан ошиқ турдаги дори-дармон) маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
💊 Фармацевтика йўналишида корхоналар сони 42 тани (ишчилар сони 600 дан ортиқ) ташкил этиб, шундан 1 та йирик "MERRYMED FARM" МЖЧ фаолият кўрсатмоқда Косонсой туманида ташкил этилган “Косонсой-фарм” ЭИЗда йиллик қуввати 322,5 млрд.сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга (шундан, экспорт 6,3 млн.доллар) 15 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
📌 Шундан, умумий қиймати 10,9 млн долларлик 6 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб 331 нафар янги иш ўринлари яратилди ушбу корхоналар томонидан 9 ой давомида 22,9 млрд.сўмлик фармацевтика маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
✅ Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастури доирасида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 17,4 млрд.сўмлик умумий қиймати 64,0 млрд.сўмлик 5 та лойиҳалар амалга оширилиб 145 та иш ўринлари яратилди.
Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати
Наманганда аҳоли учун онлайн тиббий маслаҳатлар хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов маълум қилди.
Мутасаддининг билдиришича, аҳолида уй шароитида малакали шифокорлардан маслаҳат олишга эҳтиёж юқори. Шунингдек, фуқаролар ўзи ёки яқинларини безовта қилаётган касалликлар юзасидан қайси шифохонага мурожаат этишни билмаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда. “Онлайн тиббий маслаҳатлар мазкур муаммоларга ечим топишда кўмак бериши режалаштирилган. Шунингдек, бу чора вилоятда тез тиббий ёрдамга мурожаатлар сони камайишига ҳам хизмат қилади”, — дейди Абдулҳоди Иминов.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида республика бўйича тез ёрдамга жами 9,6 миллион чақириқ келиб тушган бўлса, улардан 906 мингтаси ёки қарийб 10 фоизи Наманган вилоятига тўғри келган.
Янги Наманган туманининг “Ишонч” маҳалласида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси Муҳаммаджон Жамолиддинов “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” Республика танловида иштирок этиб, 2-ўринни қўлга қўлга киритди ҳамда Президент совғаси "Cobalt" русумли автомобилга эга бўлди.
Касаба уюшмалари куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирда совриндордарга Президент совғаси бўлган автомобил топширилади.






