Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.
🔰 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 64,6 минг тонна;— Қирғизистон. – 6,4 минг тонна;— Қозоғистон – 4,8 минг тонна;— Туркманистон – 471 тонна;— Беларусь – 261 тонна.
🔰 2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
— Фарғона вилояти – 43,6 минг тонна;— Самарқанд вилояти – 6,3 минг тонна;— Тошкент вилояти – 6,1 минг тонна;— Хоразм вилояти – 5,7 минг тонна.






