Вилоятда жорий йилнинг январь-сентябрь ойида 118,2 млрд.сўмлик фармацевтика (400 дан ошиқ турдаги дори-дармон) маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

💊 Фармацевтика йўналишида корхоналар сони 42 тани (ишчилар сони 600 дан ортиқ) ташкил этиб, шундан 1 та йирик "MERRYMED FARM" МЖЧ фаолият кўрсатмоқда Косонсой туманида ташкил этилган “Косонсой-фарм” ЭИЗда йиллик қуввати 322,5 млрд.сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга (шундан, экспорт 6,3 млн.доллар) 15 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

📌 Шундан, умумий қиймати 10,9 млн долларлик 6 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб 331 нафар янги иш ўринлари яратилди ушбу корхоналар томонидан 9 ой давомида 22,9 млрд.сўмлик фармацевтика маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

✅ Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастури доирасида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 17,4 млрд.сўмлик умумий қиймати 64,0 млрд.сўмлик 5 та лойиҳалар амалга оширилиб 145 та иш ўринлари яратилди.

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати