Мусобақанинг +100 кг вазн тоифасида Алишер Юсупов кумуш, худди шу вазнда Шоҳруҳ Бахтиёров бронза, шунингдек, -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева бронза медалига сазовор бўлди.

Аввалроқ Диёра Келдиёрова -52 кг вазнда Боку «Катта дубулға» мусобақаси олтин медалига (https://t.me/uzauz/2598) эга бўлган эди.

Ўз навбатида, совриндор спортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси учун ҳам керакли рейтинг очколарини қўлга киритди.