Республика Маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан “Кексалар ҳафталиги” доирасида Косонсой туманидаги “Тагижар” маҳалласида жойлашган 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида кекса нуронийлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ҳалқ хизматида бўлган фахрий устозлардан Юнусхон Абдуллаев, Насимхон Мукаррамов, Шоира Атабоева, Турғуной Қодировалар иштирок этдишди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари,тажрибаларини ўқувчиларга гапириб ўтди.
Кексаларни эзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш ҳалқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади. Кексалар оилалар тинчи ва маслаҳатчиларидир.
Ўқувчилар кекса, фахрий устозлар томонидан берилган ўгитларини мароқ билан тинглашди. Ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Байрам давомида мактаб ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилиб, нуроний отахонларга мутасаддилар томонидан эсдалик совғалари берилди.






