Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсойда ҳам жорий йил 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида "Боғ" маҳалласидаги “Абдувоҳит Ҳосилот” фермер хўжалигида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Маҳалла хайрия жамоат фонди, туман маънавият ва маърифат бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида афғончи-байналминалчилар, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоларига маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Улар учун бир пиёла чой ташкилланиб, эсдалик совғалари тарқатилди. Шунингдек, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбирда Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусахон Аппақов, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Аҳмаджон Мукаррамов, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда бошқа бир қатор ташкилотларнинг масъуллари иштирок этдилар.






