Косонсой тумани "Истиқлол" маҳалласида бугунги кун ҳисобига 750та хонадонда 4219 нафар аҳоли 1015та оилада истиқомат қилади.
"Истиқлол" маҳалласи жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, маҳаллада аҳолига ичимлик суви тармоқлари тортиш орқали сув таъминотини йўлга қўйиш кўзда тутилган эди.
Айни кунларда маҳаллада режадаги 21 км. ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари якуний босқичига келиб қолди. Ҳозирда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ичимлик суви минораси ва иншооти таъмирланди.
Тез кунларда мазкур тармоқнинг тўлиқ ишга тушиши натижасида ҳудудда яшовчи 4219 нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиб, бу борадаги узоқ йиллик орзулари ушалади.






